Қува тумани «Каркидон» сув омбори ҳудудидаги 270 гектар майдонда “яшил белбоғ” лойиҳасига старт берилди.
Шу муносабат билан ташкил этилган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят секторлари раҳбарлари, бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари, нуронийлар, ёшлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Ш.Акбаров бошчилигидаги шахсий таркиб ҳам ушбу тадбирда муносиб иштирок этиб, ушбу лойиҳага ўз ҳиссаларини қўшдилар.
Бўлишмоқ: