Жиззах шаҳридаги Шароф Рашидов Мемориал ва Ёдгорлик мажмуаси майдонида "Ёш гвардиячилар" синфларининг "Ваъда бериш" маросими тантанали равишда ўтказилди. Тантанали тадбирда Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи L.Y.Yaxshilikov, ҳарбий хизматчилар, фахрийлар, устоз мураббийлар ҳамда ота-оналар иштирок этди.
Маросимда Янги Ўзбекистонимизга муносиб фарзанд бўлиш, ўқишда, спортда ва ахлоқ-одобда ўрнак бўлиш, буюк саркарда ва давлат арбоби сифатида тарихда қолган аждодлар сингари ватанпарвар бўлишга, она-Ватани, халқи ва Президентга сидқидилдан хизмат қилишга ваъда бераётган ўқувчиларнинг баралла янграган овози, ваъда бериш маросимини кузатиб турган ота-оналарнинг қалбини тўлқинлантириб кўзларидан шодлик ёшлари сизиб чиқишига сабаб бўлди.
Тантанали тадбир давомида Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси кўргазмали-ҳарбий оркестри, ҳарбий мусиқа академик-лицейи ўқувчиларининг ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг жанговар кўргазмали чиқишлари тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади.
Бу каби тадбирлар республикамизнинг бошқа ҳудудларида ҳам ўтказилди.
Бўлишмоқ: