“Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчиларининг маънавий-маърифий савиясини ошириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги 3898-сон ПҚга асосан 2025 йилнинг 7 февраль куни Давлат хавфсизлиги хизмати Темурбеклар мактаби ўқувчилари учун “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.
Тадбир давомида ўқувчиларнинг эътиборига университет ҳақида видеоролик намойиш этилди. Ундан сўнг университет музейи, жанговар техникалар кўргазмаси, курсантларнинг қурол билан кўргазмали чиқишлари ҳамда оркестр жамоасининг ватанпарварлик руҳидаги жанговар мусиқалар садолари билан “Очиқ эшиклар куни” тадбири ўз якунига етди. Бу каби тадбирлар ёшларнинг қалбида ватанпарварлик туйғуларини янада ошишига ҳамда юрт учун дахлдорлик ҳисси тобора шаклланишига хизмат қилади.
Бўлишмоқ: