“Камондан отиш” тури бўйича мактаб ўқувчилари учун маҳорат дарси ўтказилди

27.Дек.2024

Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан Олмалиқ шаҳрида жойлашган Кар ва заиф эшитувчи болаларга ихтисослаштирилган 80-мактаб интернатида спортнинг “Камондан отиш” тури бўйича мактаб ўқувчилари учун маҳорат дарси ўтказилди. Аввал камондан отиш бўйича дастлабки тушунчалар берилиб , ўғил-қизлар, ушбу спорт тури ҳақидаги даслабки тушунчаларга эга бўлишлари учун мутахассислар ўқ-ёйларнинг турлари, тўғри мўъжалга олиш усуллари ҳамда нишонни аниқ забт этиш учун ўқларини йўналтириш тартиблари ҳақида маълумотлар бердилар, сўнгра барча болажонлар ушбу спорт турида ўзларини синаб кўришди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech