Китоб – инсон тафаккурининг қаноти, миллат келажагининг пойдеворидир!

05.Сен.2025

Миллий гвардия Наманган вилояти бўйича бошқармаси ташаббуси билан Ҳарбий прокуратура ҳамкорлигида гвардиячилар ва уларнинг оила аъзолари ҳамда ўқувчи-ёшлар учун китоб ярмаркаси ўтказилди.

Тадбирнинг асосий мақсади — ёшларда китобхонлик маданиятини ошириш, оилаларда маънавий-маърифий муҳитни бойитиш ҳамда гвардиячилар фарзандларини илмга, билимга ва тафаккурга йўналтиришдир.

Китоб ярмаркаси иштирокчиларга нафақат билим, балки руҳий озуқа улашиб, уларни миллий ғурур ва ватанпарварлик туйғуларига янада ошно этди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech