Мамлакатимизда амалга оширилаётган ёшларга оид давлат сиёсати негизида ҳам жисмоний, ҳам маънавий жиҳатдан соғлом, ҳеч кимдан кам бўлмасдан, бошини баланд кўтариб яшайдиган, Ватанимизнинг тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган баркамол авлодни тарбиялашдек устувор мақсад мужассам. Ҳозирги кунда жамиятимизда ҳукм сураётган тинчлик, дўстлик ва биродарлик туйғуларини мустаҳкамлаш, халқимиз, аввало, ёш авлодимиз қалби ва онгида Ватанимизнинг бугуни ва келажагига дахлдорлик туйғусини кучайтиришда кенг кўламли ишлар олиб борилмоқда. Хусусан, жорий йилнинг 30 октябрь куни “Китобхонлик кечаси” доирасида “Китоб инсониятнинг қалб гавҳари, тафаккур хазинасидур” шиори остида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси тасарруфидаги Жамоат хавфсизлиги университетида 2-курсантлар батальони шахсий таркиби ўртасида арзон нархларда ташкил этилган китоб ярмаркаси ҳам амалга оширилаётган эзгу ишларнинг яна бир ёрқин исботидир.
Бўлишмоқ: