Давлатмиз Раҳбарининг 2019 йил 7 февралдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг маънавий-маърифий фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги ПҚ-4163-сон Қарори асосида ташкил этилган Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Маънавият ва маърифат марказининг 8 декабрь Ўзбекистон Республикаси Конституцияси куни арафасида очилиш маросими бўлиб ўтди.
Мазкур тантанали тадбирда Президент маслаҳатчиси ўринбосари, Президент Администрацияси, Олий Мажлис ва Хавфсизлик кенгаши, Вазирлар Маҳкамаси мутасадди раҳбарлари, Президент ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги, санъат ва маданият арбоблари, Тошкент шаҳар ва Юнусобод туман ҳокимлиги, Республика маънавият ва маърифат маркази ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари, ҳамкор вазирлик ва идоралар, шунингдек, Миллий гвардия ҳузурида фаолият олиб бораётган Болалар психологияси маркази психологлари, Миллий гвардия тизимидаги таълим муассасалари тингловчилари, ҳарбий хизматчи ва ходимлар иштирок этиди.
Маънавият ва маърифат марказининг тантанали очилиши ва Бош Қомусимизнинг 30 йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган ушбу тадбирда Миллий гвардия қўмондони генерал-майор Р.Джураев ташриф буюрганларга қутлов нутқи билан юзланди. Кириш сўзида Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинган кун муносабати билан барчани самимий муборакбод этди.
Қомусимизнинг асосий принциплари умуминсоний қадриятларга асосланиши ва уларни ҳаётга тадбиқ этиш борасида давлатимиз раҳбари бошчилигида катта қадамлар қўйилгани, ушбу жараён бугунги кунда янги босқичга кўтарилганига алоҳида урғу берилди.
Шу ўринда, ҳукуматимиз томонидан болалар ва ёшларга катта эътибор қаратилаётганлиги бу йўналишда ҳам юртбошимиз ташаббуси билан шаҳар ва қишлоқларнинг ҳар бир маҳалласида ёшларнинг ўз етакчиси фаолияти йўлга қўйилганлиги муҳим аҳамият касб этиши таъкидланди. Ушбу етакчиларнинг 36 нафари айнан Миллий гвардия вакиллари эканлиги айтилиб бу катта масъулият юклаши билан бирга билдирилган ишонч эканлиги айтиб ўтилди.
Шунингдек, таълим муассасаларини деинституционализация қилишда ҳам сезиларли натижаларга эришилгани, ҳаттоки, болаларни Оилавий болалар уйлари бағрига, васийлик ёки ҳомийликка топширгач ҳам Миллий гвардия томонидан ушбу болаларга меҳр ва эътибор берилиши давом эттирилаётгани ёдга олинди.
Шу ўринда болалар ва тутинган ота-оналарга малакали психологик ёрдам кўрсатиш мақсадида, яқинда Болалар психологияси маркази ўз фаолиятини бошлагани ва мазкур марказнинг биринчи қаватидан болалар аэромоделлаштириш, робототехника, IT-технологиялари тўгараклари билан шуғулланишлари мумкин бўлган Ёшлар инновацион маркази ўрин олганига ҳам тўхталиб ўтилди.
Маънавият ва маърифат маркази ҳам юқорида таъкидланган фикрларнинг мантиқий давоми сифатида ёшлар ва ўсмирлар учун ҳам хизмат қилиши айтилиб, тил ўрганиш, Миллий рақс ва спорт машғулотлари билан шуғулланишлари учун барча шароитлар мавжудлиги таъкидланди.
Шундан сўнг, Миллий гвардия қўмондони буйруғи ўқиб эшиттирилиб унга кўра соҳага яқиндан кўмак бериб келаётган ҳамкор вазирлик ва идораларнинг бир қатор мутасаддилари ва фаҳрийлар муносиб тақдирландилар. Шу билан бирга, Миллий гвардиянинг уч нафар ҳарбий хизматчисига навбатдаги "полковник" ҳарбий унвони топширилиб, 10 нафар ҳарбий хизматчи ва ходимлар "Ўзбекистон Конституциясиниг 30 йиллиги" эсдалик нишонлари ҳамда “Тўмарис издошлари-2022” кўрик-танловида муносиб иштирок этган 12 нафар аёл ҳарбий хизматчилар “Маънавият аълочиси” кўкрак нишонлари билан тақдирландилар. Тўрт нафар Миллий гвардия ҳарбий хизматчи ва ходимлари "Аъло хизматлари учун" кўкрак нишонлари, уч нафар ҳарбий хизматчи ва ходим, шунингдек, Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи "Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг фидойи ходими" кўкрак нишони билан тақдирланди. Шу билан бирга, беш нафар тизим ҳарбий хизматчи ва ходимларига III даражали “Намунали хизматлари учун” кўкрак нишони, уч нафар фахрий ҳарбий хизматчига эсдалик қўл соатлари топширилди.
Ташриф буюрган меҳмонларнинг самимий тилакларидан сўнг тантанали тадбир куй ва қўшиқлар садоси остида давом этиб барчага байромона кайфият улашди.
Бўлишмоқ: