Конституция билимдони

15.Ноя.2024

Асосий қомусимизнинг мамлакат ҳаётидаги аҳамиятини ёшлар орасида янада кенг таргʼиб қилиш – мамлакатимизда Конституция қабул қилинганининг 32 йиллигини нишонлаш арафасида алоҳида аҳамият касб этмоқда. Жорий йилнинг 12 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университетининг Ўқ отиш тайёргарлиги кафедраси профессор-ўқитувчилари ташаббуси билан курсантлар ўртасида “Конституция билимдони” мавзусида викторина ташкил этилди. Мазкур викторинанинг асосий мақсади – Янги таҳрирдаги Конституциянинг мамлакатимиз ҳаётидаги роли ва жамият тараққиётига қўшаётган ҳиссасини тушунтириш орқали курсантларнинг билим ва интеллектуал салоҳиятини ошириш ҳамда ватанпарварлик ҳиссини янада мустаҳкамлашдан иборат. Викторинада «Адолат», «Демократлар» ва «Сенаторлар» жамоалари соғлом рақобат муҳитида ўзаро беллашдилар. Барча шартларни бажариш натижасида «Сенаторлар» жамоаси биринчи ўринни қўлга киритди. Викторинада иштирок этган барча курсантлар фахрий ёрлиқлар ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech