Қўлланманинг мазмун-моҳиятига бағишланган давра суҳбати ўтказилди

10.Фев.2025

Фарғона вилояти Қўриқлаш бошқармасида Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси томонидан "Миллий гвардия ҳарбий хизматчилари ва ходимларига баённома тузиш ҳамда қарор чиқариш ваколати берилган маъмурий ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш тартиби тўғрисида"ги қўлланманинг мазмун-моҳияти шахсий таркибга батафсил тушунтирилди.

Мазкур қўлланманинг асосий мақсади Миллий гвардия ходимлари томонидан маъмурий ҳуқуқбузарликларни расмийлаштириш жараёнини ҳуқуқий меъёрларга мувофиқ амалга ошириш тартибини белгилашдан иборат. Шунингдек, баённома тузиш ва қарор чиқариш жараёнида қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш, шаффофлик ва холисликни таъминлаш бўйича зарур кўникмалар шакллантирилди.

Тадбир давомида қўлланманинг асосий қоидалари, амалиётда учраши мумкин бўлган ҳолатлар ҳамда уларни ҳуқуқий жиҳатдан тўғри расмийлаштириш масалалари юзасидан батафсил тушунтиришлар берилди. Шу билан бирга, ходимларнинг саволларига атрофлича жавоблар берилиб, амалий тавсиялар тақдим этилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech