Маҳаллаларда хавфсиз муҳитни яратишга қаратилган профилактик тадбир ташкил этилди

05.Фев.2025

Самарқанд вилояти Қўриқлаш бошқармаси ва вилоят Ички ишлар бошқармаси Жамоат тартибини сақлаш бошқармаси билан ҳамкорликда Самарқанд шаҳридаги кафе, бар ва ресторанлар раҳбарлари билан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йилда маҳаллаларида хавфсиз муҳитни яратиш ва ҳуқуқбузарликларни барвақт олдини олиш тизимини самарали амалга оширишга қаратилган Қарори ижросини таъминлаш мақсадида профилактик тадбир ташкил этилди. Учрашувда тарғибот ишлари олиб борилиб, жамоат тартибини сақлаш ва жиноятчиликни олдини олиш учун аниқ чора-тадбирлар, хавфсизликни таъминлаш бўйича амалий тавсиялар берилди. Шунингдек, ҳар бир объектда хавфсизликни назорат қилиш, ахборот алмашиш ва ишончли ҳамкорлик ўрнатишга алоҳида эътибор қаратилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech