МАДАНИЙ ХОРДИҚ – САМАРАЛИ ХИЗМАТ ГАРОВИ

16.Сен.2024

Ҳар қачон театр инсонни тарбиялаб, ўзидан нур таратувчи маскан бўлиб келган. Бир вақтлар маърифатпарвар Маҳмудхўжа Беҳбудий “Театр бу ибратхонадир” – деган бўлса, бугун юртбошимиз “Театр бу маънавият ўчоғи, ижод аҳли инсон қалбининг муҳандисларидир” – деб юксак тарифни бердилар. Умуман олганда, ҳар доим ҳам театр бу ҳаётий сабоқлар берувчи жонли воситадир.
Куни кеча Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази ходимлари ҳамда уларнинг оила аъзолари, шунингдек тингловчилар ва муддатли ҳарбий хизматчиларининг дам олиш кунларини мароқли ва мазмунли ўтказиш мақсадида Марғилон шаҳар мусиқали мақом театрига саёҳат ташкил этилди.
Саёҳат давомида театр жамоасининг тайёрлаб келган “Увайсий” номли спектакл ва куй-қўшиқлари томошабинлар томонидан олқишлаб борилди. Шўх-шодон қўшиқларга болажонлар рақсга тушишди. Саҳналаштирилган чиқишларда эзгулик ва ёвузлик, яхшилик ва ёмонлик ўртасидаги доимий кураш акс этган бўлиб, ходимларнинг маънавий хордиқ чиқаришлари учун замин ҳозирлади.
Бундан ташқари, Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ҳамда "Қўриқлаш" бошқармаси ташаббуси билан ҳарбий хизматчи ва ходимлар, шунингдек, уларнинг оила аъзолари учун ҳам вилоят мусиқали драма театрига ташриф ташкиллаштирилди.
Актёрлар томонидан намойиш этилган ижро ва бир бирини такрорламас ҳаётий тасвирлар ўзининг тарбиявий аҳамиятга эга эканлиги билан кўплаб мушоҳадаларга сабаб бўлди. Тарбиянинг таъсирчан воситаси бўлмиш мазкур спектаклдаги оилавий муносабатлар, улардаги инсоний фазилатлар ва келиб чиқиши мумкин бўлган салбий ҳолатлар томошабинлар учун ҳаётий сабоқ вазифасини ўтади.
Таъкидлаш жоизки, бу каби тадбирлар ҳарбий хизматчилар ва ходимлардаги оилавий муносабатларни янада мустаҳкамлашга хизмат қилади десак адашмаган бўламиз.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech