Мактаб ўқувчиларининг ота-оналари билан давра сухбатлари олиб борилмоқда.

13.Сен.2024

 Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси инспектор-психологлари томонидан бириктирилган умумий ўрта таълим мактабларда МФЙ еттилиги билан биргаликда ота-оналар йиғилиши бўлиб ўтди, унда мактаб ўқувчиларининг мажбурий эрта никоҳ қуриш ҳолатларини олдини олиш ва улар ўртасида салбий ҳолатлар, яъни дайдилик ва тиланчилик каби ғайри жтимоий хатти-ҳаракатларни барвақт олдини олиш; мактаб билан биргаликда доимий равишда давоматни текшириш тадбирларини ташкил этиш, дарсларга сабабсиз мунтазам равишда қатнашмаётган ўқувчиларни аниқлаш, манзилли ишлаш орқали сабабларини ўрганиш бўйича сухбат олиб борилди.

Бундан ташқари қуйидаги масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.

вояга етмаганлар ўртасида  ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш.

ота оналар фарзандларини доимий назоратга олиш

ўқувчиларнинг бўш вақтларини самарали ташкиллаштириш-спорт ва фан тўгаракларига жалб қилиш

Ўқувчиларнинг ота-оналари ва синф раҳбарларининг ҳамкорлигини самарали ташкил қилиш

сурункали ўқувчилар, ижтимоий аҳволи оғир оилалар, ажрим ёқасидаги оилалар, жанжалкаш оилалар фарзандлари билан оила-маҳалла-мактаб тамойили асосида манзилли ишлашни янада самарали амалга ошириш учун бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech