Буюк маърифатпарвар аллома, ёзувчи, жамоат арбоби ва ўзбек драматургияси асосчиси жадидчилик ҳаракати, яъни янгича ўқув методикаси Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 150 йиллиги юртимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.
Республика Маънавият ва маърифат маркази Нурафшон шаҳар бўлинмаси, Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси билан ҳамкорликда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси тарихи музейига Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг 150 йиллиги муносабати билан ташриф буюрилди.
Мазкур тадбирда Ёзувчилар уюшмаси тарих музейи раҳбари M.Ramazonova Маҳмудхўжа Беҳбудий буюк маърифатпарвар ва етакчи жадидчи сифатида миллий маданиятимиз тарихидан мустаҳкам ўрин эгаллаганлиги ҳақида маълумотлар бериб, музей билан яқиндан танишилди.
Бўлишмоқ: