2024 йил 16 сентябрь куни Миллий гвардия Маънавият ва маърифат маркази анжуманлар залида, Миллий гвардия Марказий девони ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчилари иштирокида “Диний экстримизм ва террорга қаратилган бузғунчи ғояларни ёшлар онгига сингдиришда қўлланиладиган ижтимоий дастурлар” ва “Диний ақидапарастлик, экстремизм ва терроризмга қарши курашнинг маънавий-маърифий асослари” мавзуларида маънавий-маърифий тайёргарлик машғулоти ўтказилди.
Машғулотни юқори савияда ўтказиш мақсадида, Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Хидиров Сухробжон Норбўтаевич таклиф этилди. Сухробжон Норбўтаевичнинг маърузаси ҳарбий хизматчилари, ишчи ва хизматчиларида кенг таассурот қолдирди. Шунингдек иштирокчиларга таҳлилнома дастурининг сўнги сони намойиш этилди ҳамда минтақадаги ва Ўзбекистондаги вазиятлар бўйича тезкор ахборот етказилди.
Бўлишмоқ: