Ҳарбий ҳамкорлик доирасида Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчихонаси ҳарбий аппарати билан ҳамкорликда Буюк Британия Уэлс маликаси Қироллик полки оркестрининг бош дирижёри подполковник Уэйн Хопла ва унинг жамоаси иштирокида даставвал Миллий гвардия ҳарбий мусиқа лицейи ўқувчилари учун ижодий маҳорат дарси ташкил этилди. Улар қисқа муддатда Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида "Оҳанглар садоси" номли концерт дастурига тайёргарлик кўришди.
Дирижёрлар ҳарбий мусиқа лицей ўқитувчиси Аброр Нозимов ва Буюк Британия Уэлс маликаси Қироллик полки оркестрининг бош дирижёри подполковник Уэйн Хоплалар бошчилигида хориж ва миллий мусиқаларимиз ўқувчилар томонидан моҳирона ижро этилди.
Ушбу маданий тадбирга тизим ҳарбий хизматчи ва ходимлари, шунингдек меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари ва ҳудуддаги маҳалла ёшлари таклиф этилди. Ижро этилган қизиқарли мусиқий чиқишлар томошабинларга хуш кайфият бағишлади ва уларнинг олқишларига сазовор бўлди.
Албатта меҳмонларнинг ижодий ташрифи ёш оркестр жамоаси учун катта маҳорат мактаби бўлиб хизмат қилади. Шунингдек, мазкур учрашув етишиб чиқаётган ёш мусиқачиларга тантанали тадбирларни ўтказишда амалий тажриба алмашиш имконини берди.
Бўлишмоқ: