Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида таҳсил олаётган тингловчиларни ўз тарихига ҳурмат руҳида тарбиялаш, уларда аждодлар қолдирган бой маданий меросни асраб авайлаш туйғуларини шакллантириш мақсадида Марғилон шаҳрида жойлашган Эркин Воҳидов музейига экскурция уюштирилди. Дастлаб, мутафаккир ҳаёти ва илм-маърифат йўлидаги изланишларини акс эттирган осори-атиқалар ходимларда унутилмас таассурот қолдирди. Музейнинг 3 та бўлимида сақланаётган маданий ёдгорликлар адиб ижод намуналари ҳамда китоблари билан танишган ходимлар тарихнинг жонли кўзгусига гувоҳ бўлишди.
Бўлишмоқ: