Марказда тингловчилар ўртасида «Заковат» кўрик-танлови бўлиб ўтди

04.Фев.2025

Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув марказида тарихимизнинг буюк шахслари Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобурга ҳаёти ва ижодига бағишланган «Заковат» беллашуви бўлиб ўтди. Беллашувда 3 та гуруҳдан иборат ўқув марказ тингловчилари ҳамда муддатли ҳарбий хизматчилари 3 та шарт бўйича беллашдилар. Беллашув якунига кўра Миллий гвардия Қўриқлаш бош бошқармаси сафдорлар таркибини бошланғич тайёрлаш бўйича тингловчиларидан ташкил топган "Бобур издошлари" жамоаси ғолиб деб топилди. Марказ бошлиғи полковник J.Mirzaliev томонидан кўрик танловда фаол қатнашган тингловчиларга эсдалик совғалари ва Марказнинг фахрий ёрлиқлари топширилди. Бу каби тадбирлар ҳар ўқув йиғинига мўлжалланган бўлиб, бундай тадбирлардан мақсад ҳарбий хизматчилар ва ходимларга Ватанга меҳр ва садоқат туйғусини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқий онги ва маданиятини ошириш.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech