“Мен севган асар” мавусида китобхонлик кечаси ташкил қилинди.

16.Окт.2024

Инсоннинг маънавий камолотини таъминлашда китоб сингари кучли қудратга эга восита йўқ. Шу боис азал-азалдан маърифат пешволари бутун инсониятни китоб ўқишга, ундан илму одоб сирларини ўрганишга чорлаб келишган.

Китоб мутолааси кишида чин инсоний фазилатларни шакллантириб, уни ҳаётда ўз ўрнини топишга, жамиятнинг чинакам аъзосига айланишида, дунёқарашини кенгайтиришда беқиёс аҳамиятга эга.

Жумладан, Миллий гвардия Сирдарё вилояти бўйича бошқармасида ҳам ҳарбий хизматчиларнинг китобхонлик маданиятини ошириш мақсадида “Мен севган асар" мавзусида китобхонлик  кечаси ташкил қилинди. 

Тадбирда қатнашчилар ўзлари севиб ўқиган асар қаҳрамонлари ҳақида сўзлаб беришди. Савол-жавоб ва фикр-мулоҳазалар китобхонлик кечасини янада мазмунли ўтишини таъминлади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech