“Менинг қаҳрамоним” мавзусида ижодий учрашув ҳамда "Ватан сендан ризо, ўғлим" китоб тақдимоти бўлиб ўтди

10.Янв.2025

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида "Янги Ўзбекистон армияси-мамлакат таянчи, халқимиз фахри" шиорида маънавий юксалишга ундовчи ҳамкорликдаги ижодий учрашув бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, бир неча орден ва кўкрак нишонлар соҳибаси адиба, шоира, журналист З. Алиева, вилоятдаги Ўзбекистон қаҳрамонлари, Миллий гвардия фахрийси истеъфодаги подполковник Х. Сатторовлар иштирок этди. 

Тадбирда юрт қаҳрамонлари, Ватан учун, тинчлик йўлида жон фидо қилган ҳақиқий мард ўғлонларга атаб ёзилган "Ватан сендан ризо, ўғлим" китоб тақдимоти ҳам ўтказилди ва қаҳрамонлар хотираси улуғланди.

Шу куни "Ватан сендан ризо, ўғлим” китоб-альбоми бошқарма бадиий кутубхонаси фондидан ҳам жой олди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech