"Менинг қаҳрамоним" шиори остида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

12.Янв.2025

Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят Қўриқлаш бошқармаси ташаббуслари билан "Менинг қахрамоним" шиори остида уч авлод учрашуви бўлиб ўтди.Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 33 йиллиги ва 14-анвар "Ватан ҳимоячилари куни" муносабати Миллий гвардия Самарқанд вилояти бўйича бошқармасида ташкил этилган тадбирда ҳарбий хизматчи ва ходимлар, вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари фахрийлар кенгашлари вакиллари ҳамда Самарқанд шаҳридаги 43-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаби ўқувчилари иштирок этдилар. 

 Учрашув давомида сўзга чиққан фахрийлар ўзларининг бой хизмат тажрибалари, Ватан ҳимоясининг муқаддаслиги ва бугунги кундаги миллий армия ва қуролли кучларнинг ривожи, ҳамда жорий ислоҳотлар натижасида амалга оширилаётган янгиланишлар ва ишлар ҳақида чуқур фикрларини билдиришди. Улар Ватанга садоқат, давлат ривожига ҳисса қўшиш, ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва қалбдаги садоқат туйғуларини тарбиялашнинг аҳамияти ҳақида сўз юритдилар. 

 Тадбирнинг сўнгида Самарқанд шаҳридаги 43-сонли мактаб ўқувчилари ҳарбий хизматчи ва ходимларга махсус хатлар йўллаб, уларга байрамга муносиб табриклар, Ватан ҳимоячиларига самимий тилаклар ва миннатдорлиги тадбирга ўзгача шукуҳ бағишлади, чунки ёш авлоднинг Ватанга бўлган ҳурмат ва эъзозлаши ҳар икки авлод ўртасидаги ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаб, Ватан ҳимоясининг муқаддаслигини, ёшлар учун ҳарбий хизмат ва ватанпарварлик ҳиссини тарғиб қилишга хизмат қилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech