Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчиларининг ҳуқуқий билим салоҳиятини янада ошириш ҳамда сайлов жараёни ва у билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини етказиш мақсадида Тошкент шаҳар Адлия бошқармаси масъул ходимлари билан ҳамкорликда "Менинг танловим-обод Ватаним" шиори остида семинар машғулоти ўтказилди.
Машғулот давомида тингловчиларга сайлов тизими, сайлов жараёни ва сайлов институтининг моҳияти, сайловга доир қонунчилик ҳужжатларининг мазмун-моҳияти етказилиб, мавзуга оид шахсий таркибни қизиқтирган саволларига батафсил жавоблар берилди.
Бўлишмоқ: