Ҳарбий хизматчилар, ходимлар ва уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш мақсадида Миллий гвардия Марказий аппарати вакиллари мунтазам равишда жойлардаги бўлинмаларга бориб, сайёр қабуллар ўтказишмоқда. Асосий вазифа: суҳбат давомида ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оилаларидаги муаммоларни аниқлаш ва ҳал қилишда ёрдам бериш.
Хусусан, тарбиявий ва мафкуравий ишлар бошқармасининг катта офицери подполковник Б. Аширматова ва шахсий хавфсизлик бошқармасининг катта офицери подполковник Н. Урунбаева Сурхондарё ва Қашқадарё вилоятларига хизмат сафари давомида ушбу вилоятлар бўйича Миллий гвардия бошқармаларининг шахсий таркиби ва уларнинг оила аъзолари билан жамоавий ва шахсий сайёр қабуллар ва суҳбатлар ўтказди. Ҳар бир мурожаат назоратга олинди, масъул ходимларга топшириқлар берилиб, бир қатор мурожаатлар жойида ҳал қилинди. Бундан ташқари, масъул ходимлар оилаларининг яшаш шароитларини ўрганиш учун ҳарбий хизматчиларнинг уйларига боришди.
Жойлардаги шаҳар ва туман оилавий поликлиникалари базаларида чуқур тиббий кўриклар ташкил этилди.
Шунингдек, ходимлар билан ватанпарварлик, болаларни тарбиялаш, оилаларда соғлом муҳитни сақлаш мавзуларида суҳбатлар ўтказилди.
Бўлишмоқ: