"Миллат байроғи -Миллат ғурури!"

17.Ноя.2024

Байроғимиз қабул қилинган кун бу - халқимизнинг мустақиллиги ва ўзига хослигининг яна бир ёрқин ифодаси сифатида ҳар бир ўзбек фарзанди учун муҳим санадир. 

Андижон вилоятидаги Ватанпарвар боғида Ўзбекистон Республикасининг давлат байроғининг 33 йиллиги муносабати билан Андижон вилоятидаги барча куч тузилмалари, Ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи ва Маънавият ва маърифат марказининг ҳамкорлигида “Миллат байроғи” шиори остида бўлиб ўтган тадбирда вилоятдаги ёшлар, ҳарбийлар, турли ташкилотлар вакиллари бирлашиб, байроғимизни улуғлашди. 

Тадбир дастурида ҳарбий оркестр томонидан байрамона мусиқа ижро этилиб, иштирокчиларни юқори кайфиятга бошлади. Ҳарбий парадда ўзларининг юқори маҳоратини намойиш этган ҳарбий хизматчилар, байроғимизни ҳурмат билан олиб ўтишди.

Байроғимизнинг 33 йиллиги – бу халқимизнинг мустақиллиги ва ўзига хослигининг яна бир ёрқин ифодаси сифатида ҳар бир ўзбек фарзанди учун муҳим санадир.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech