“Миллат байроғи” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

14.Ноя.2024

Бугун, 14 ноябрь куни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети биносида Миллий гвардия ҳамкорлигида Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинганлигининг 33 йиллиги муносабати билан “Миллат байроғи” шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. 

Байрам тадбирини Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори кириш сўзи билан очиб беришди. Ушбу байрамнинг мазмун-моҳияти, байроғимизнинг давлат рамзи экани, унинг ёшларда миллий ватанпарварлик ҳиссини тарбиялашдаги аҳамияти, халқимизнинг тарихий хотираси, бугуни, келажаги, ва орзу-умидларини ўзида мужассам этган тинч, осойишта, эркин ва фаровон келажагимизга бўлган ишончимиз ифодаси эканлигини, халқнинг тимсоли эканлигини ҳақида тўхталишди. Миллий гвардия Марказий девони мутасадди вакиллари ҳам ўз фикрларини билдиришди.

Шундан сўнг, байрам тадбирининг асосий қисми бошланди. Ҳарбийларимиз Давлат байроғини кўтарган ҳолда иштирокчиларнинг олқишлари остида саҳнага кириб келишди. 

Миллий гвардия Ҳарбий мусиқа академик лицейининг профессионал ўқувчилари ва ҳарбий оркестр ижросидаги илҳомлантирувчи мусиқалар томошабинларга кўтаринки кайфият улашди.

Шунингдек, тадбир давомида Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказининг ашула ва рақс ансамбли хонандалари Давлатимиз байроғига бағишланган дилтортар куйларни ижро этишди. Шу билан бирга Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг талаба қизлари ҳам ўзгача рақслари билан тадбирга файз қўшишди.

Давлатимиз байроғини қадрлашга қаратилган бу каби маънавий-маърифий тадбирлар ёшларимиз қалбида Ватанга муҳаббат ва садоқат туйғусини камол топтириш ҳамда ғурур ва ифтихор туйғусини шакллантиради.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech