Она-ватанга муҳаббат ва садоқат туйғуси муқаддас ҳисобланиб, у инсонда ёшликдан шаклланиб, сайқалланиб боради.
Миллий гвардиянинг Тошкент вилоятида жойлашган ҳарбий қисмида бўлиб ўтган ватанпарварлик тадбири ҳам ёшларимиз учун жуда ҳам сермазмун ўтди.
“Миллий армия-Янги Ўзбекистоннинг мустаҳкам қалқонидир” шиори остида ташкил этилган тадбирда вилоятдаги умумтаълим мактабларининг ҳарбий ватанпарварликка ихтисослаштирилган синфларининг юздан ортиқ ўқувчилари иштирок этди.
Тадбирда дастлаб Алоҳида ҳарбий намунали-кўргазмали ҳарбий оркестри жамоаси томонидан ижро этилган қизиқарли мусиқий чиқишлар ёшларга хуш кайфият бағишлади ва уларнинг олқишларига сазовор бўлди.
Айниқса, Фахрий қоровул ҳамда ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари барчада қизиқиш уйғотди.
Иштирокчилар ҳарбий қисмда яратилган шароитлар билан танишар экан, уларда ҳарбий соҳага бўлган қизиқиши ва интилишини янада кучайтирди десак адашмаймиз.
Бўлишмоқ: