Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича бошқармасида "Ватанга хизмат - олий фазилат", “Халқ билан армия - бир тану бир жон!” шиори остида “Уч авлод учрашуви” бўлиб ўтди

10.Янв.2025

Тадбирда икки карра Олимпия ўйинлари чемпиони, Миллий гвардия ҳарбий хизматчиси подполковник Дўстматов Ҳасанбой Маъруфжон ўғли, Ҳарбий прокуратура, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия Андижон вилояти фахрийлар кенгаши аъзолари, истеъфога чиққан фахрийлар, ҳарбий хизматчилар, ходимлар ҳамда талабалар ва ўқувчи-ёшлар иштирок этди. 

 Учрашувда соҳа фидоийлари ўзларининг болаликдаги орзу-ҳаваслари, машаққатларга бой меҳнат фаолияти, хизматда эришган ютуқлари ҳақида ёшларга тўлқинланиб сўзлаб беришди. 

Бу каби тадбирлар ўсиб келаётган ёш авлодни Ватанга садоқат руҳида тарбиялашда шунингдек, касбий ҳамда маънавий-ахлоқий фазилатларини юксалтиришга муносиб ҳисса қўшади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech