Миллий гвардия Андижон вилояти бўйича инспектор-психологларнинг Миллий гвардия қасамёдини қабул қилиш маросими ўтказилди

06.Ноя.2024

Ушбу муҳим тадбирга Миллий гвардия хизматчиларининг оила аъзолари, шунингдек, бир қатор ташкилотлар, шу жумладан, Ҳарбий прокуратура, Ёшлар Иттифоқи ва Мудофаа вазирлигидан ҳарбий оркестр жамоаси таклиф этилди. Маросимда қасамёд қабул қилувчи психологлар ҳарбий ҳаётга ва халқимизга, Президентимизга, она Ватанимизга садоқатли хизмат қилишга барча куч ва имкониятларини сарф қилишга ваъда беришди, ҳарбий оркестр томонидан жамоа куй-қўшиқлари ижро этилди. Маросимда иштирок этган психологларнинг оила аъзолари ҳам ўз туйғуларини билдириб, уларга меҳр ва табрикларини изҳор қилдилар. 

Тадбир сўнгида бошқарма бошлиғи ўз табрик сўзида ҳар бир психологнинг хизматини юқори баҳолаб, уларнинг мамлакат хавфсизлиги ва ёшлар орасида психологик барқарорликни таъминлашдаги ўрнини алоҳида таъкидлаб омад тилади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech