Миллий гвардия ҳарбий оркестори жамоаси юртдошларимизга байрамона кайфият улашди
Декабрь ойи қиш фаслининг бошланиши эканлигини брачамиз яхши биламиз. Бу ой яна шуниси билан қизиқки, йил якуни ва янги йилни кутиб оладиган ой ҳам ҳисобланади. Таълим муассасалари, вазирлик ва ташкилотлар, кўчалар, ҳиёбон ҳамда боғлар байрамона тусга киради. Одамлар кайфиятида ҳам кўтаринкилик ҳукум суради. Айнан шу ойда қишнинг зийнати қорни қарши оламиз. Совуқ кунларни ҳам. Ўзбекистонда декабрь байрамлар билан бошланади. 8 декабрь куни Бош қомусимиз, ҳуқуқ ва эркниликларимиз, бурч ва мажбуриятларимиз, қонун, қоидаларимизнинг асоси, таянчи бўлган Конституциямизнинг қабул қилинган куни байрам сифатида кенг нишонланади. Мазкур байрамга Миллий гвардия ҳарбий оркестори жамоаси бу гал олдингиларидан ўзгача тухфа тайёрлади. Улар юртимизга 8 декабрь куни янги йил шукуҳини қорбобо либосларида ўзларининг байрамона мусиқий чиқишлари билан олиб кирди. Мэйжик сити яъни “Эртаклар шаҳри”дан оркестор жамоасининг мусиқий дастурлари бошланди. Бир зумда пойтахтимиз аҳолиси ва ташриф буюрган меҳмонлар қорбобаларни қуршаб олишди. Шундан ҳам сезиш мумкинки, юртдошларимиз қалбида байрамона кайфият ҳукмрон.
Шунингдек, оркестор жамаосининг чиқишлари Ташкент сити ва “Сайлгоҳ” кўчаларида давом эттирилди. Шуни маълум қиламизки, пойтахтимиз бўйлаб ҳар куни ҳарбий оркестор жамаоларининг чиқишлари бўлиб ўтиши режалаштирилган.
Бўлишмоқ: