Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди

08.Фев.2025

Бугун Миллий гвардия Қашқадарё вилояти бўйича бошқармасида Алишер Навоий ва Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллуд кунига бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Ушбу тадбирда ҳарбий хизматчилар, ходимлар ва талабалар иштирок этишди.

Талабалар томонидан буюк шоир ва мутафаккирларнинг ғазаллари ижро этилиб, уларнинг асарлари асосида саҳна кўринишлари намойиш этилди. Шунингдек, ҳарбий хизматчилар ва ходимлар томонидан ҳам маънавий-маърифий чиқишлар уюштирилди.

Бу каби тадбирлар аждодларимизнинг бебаҳо меросини кенг тарғиб этиш, ёш авлодни миллий қадриятлар руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Тадбир иштирокчилари улуғ аждодларнинг ҳаёти ва ижодий фаолиятига оид қизиқарли маълумотлар билан бойитилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech