Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув маркази ва Фарғона вилояти ИИБ билан ходимлар ўртасида касбий психологик ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшма режа имзоланди.
Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Миллий гвардия қўмондонлиги ўртасида 2024 йил 22 ноябрь куни имзоланган ўзаро ҳамкорлик меморандумига асосан, Фарғона минтақавий ўқув маркази ҳамда Фарғона вилояти ИИБда психологик ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшма режа имзолаш маросими бўлиб ўтди.
Тадбирда сўз олган Марказ бошлиғи полковник J.Mirzaliyev ўқув марказига Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳамда Миллий гвардия ҳудудий бошқармаларидан келаётган ходимлар билан “Психологик тайёргарлик” ва «Профайлинг» дарс машғулотларидан ташқари психологлар иштирокида давра суҳбатлари, семинарлар ҳамда тренинглар ташкил этилишини, бундан кўзланган асосий мақсад, давлатимиз хавфсизлиги учун руҳан тетик, маънан етук кадрларни тайёрлашдан иборат эканлигини айтди.
Бўлишмоқ: