Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси психологик таъминлаш гуруҳи психологлари катта лейтенант Н. Рахмонов ҳарбий қисм контракт бўйича аёл ҳарбий хизматчилари билан "Стресс ва депрессия ҳолатлари" мавзусида психологик тренинг ўтказилди.
Тренинг давомида иштирокчиларга стресс ва депрессия ҳолатларининг намоён бўлиш белгилари, сабаблари, давомийлиги ушбу ҳолатлардан шахснинг чиқиш йўллари бўйича тушунчалар берилди. Стресс ва депрессияни енгишга қаратилган «Энержайзер», «Қадриятлар», "Минали майдон«, »Ишончли доира" каби ўйинлардан фойдаланилди.
Шунингдек, ҳарбий хизматчиларнинг ахлоқий-руҳий ҳолатларини ўрганишга қаратилган консультатив суҳбатлар ҳам олиб борилди.
Бўлишмоқ: