Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси томонидан “Раҳбар ва ёшлар” учрашуви ўтказилди.

15.Ноя.2024

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан ёшлар билан Раҳбар ва ёшлар учрашуви ўтказилди.

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи ўринбосари томонидан мактаб ёшлари билан ижтимоий-маиший муаммоларини ҳал этиш, уларни ватанпарварлик, Ватанга бўлган муҳаббат руҳида тарбиялаш ҳамда ҳуқуқбузарликларни аниқлаш ва барвақт олдини олишда амалга оширилиши лозим бўлган вазифаларни сифатли ижросини таъминлаш мақсадида Фарғона туманида жойлашган 55-умумтаълим мактабида "Раҳбар ва ёшлар учрашуви" ўтказилди.

Бошқарма бошлиғи ўринбосари подполковник A.Musinov ёшларнинг муаммолари, таклифларини тинглаб, ёшлар томонидан берилган саволларга атрофлича жавоб берди. Очиқ мулоқот давомида ўз хизмат фаолияти, ҳаётий тажрибалари ва ёшларга берилаётган имкониятлар хусусида тўхталиб ўтдилар.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech