Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида "Маънавий юксалиш ва ҳарбий ватанпарварлик куни" ўтказилди

03.Янв.2025

Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармасида бошланган кун ватанпарварлик руҳида бошланиб, тинч ва фаровон юртга шукроналик туйғулари шахсий таркиб орасида яна бир мустаҳкамланди. Дастлаб, Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ҳамда ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари томонидан Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси ижро этилиб, Ўзбекистон Республикаси ва Миллий гвардия байроқлари кўтарилди шунингдек, шахсий таркиб "Жанговар хайқириқ"га келтирилди ва ҳарбий хизматчилар сафда шахдам қадамлар билан ўтишди.

Шундан сўнг, шахсий таркиб иштирокида "Ўзбекистон ва умумбашарий муаммолар" мавзусида маънавий-маърифий тайёргарлик машғулоти ўтказилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech