Хабарингиз бор, республикамиз бўйлаб “Яшил макон” лойиҳасининг кузги мавсумига старт берилиб, ҳудудларда кўчат экиш тадбирлари амалга оширилмоқда.
Жумладан, Фарғона вилояти «Қўриқлаш» бошқармаси ходимлари ҳам ушбу тадбирларда фаол қатнашиб, жойларда яшил боғлар яратилмоқда. Ходимлар томонидан белгиланган ҳудудларда ушбу жараён узлуксиз ташкил этилиб, Фарғона «Экошаҳар» ҳудудида 200 дан ортиқ дуб, каштан, акация, чинор сингари манзарали дарахтлар ниҳоллари, шунингдек, сувсизликка чидамли, иқлимга мос бўлган қайрағоч, бодом каби кўчатларни экиш ишлари жадал олиб борилмоқда.
Ушбу саъй-ҳаракатлардан кўзланган асосий мақсад, халқимизга хос эзгу фазилатларни қадрлаш, эзгуликни ёшлар қалбига сингдириш, кўча ва маҳаллаларини янада кўркам кўринишга келтириш, табиатда яшилликни кўпайтириш, об-ҳавонинг тозалиги, иқлим мўътадиллигини сақлашга ҳисса қўшишдир.
Бўлишмоқ: