Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида ҳамда барча ҳудудий бошқармаларда "Бурч, Садоқат, Жасорат" шиори остида янги 2024-2025 ўқув йилига бағишланган маънавият дарси бўлиб ўтди.

01.Май.2024

Тадбир давлатимиз мадҳиясининг тантанавор ижроси билан бошланиб, унда Миллий гвардия қўмондонлиги, марказий девон офицерлари, шартнома асосидаги сержант ва оддий аскарлар, муддатли ҳарбий хизматчилар ҳамда ишчи хизматчилар иштирок этишди.
Дастлаб сўзга чиққан Миллий гвардия қўмондони ўринбосари А.Сормонкулов бугун Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари, шу жумладан Миллий гвардия тизимидаги барча бўлинмаларда 2024/2025 ўқув йили бошланганлигини таъкидлаб самимий тилакларини билдириб ўтди.
Шунингдек, янги ўқув йили, тизимда хизмат қилаётган барча ҳарбий хизматчи ва ходимлардан қатъий интизом, юқори профессионал тайёргарлик ва жанговар шайлик, ватанпарварлик, халқ ва армия ўртасидаги риштани мустаҳкамлаш талаб қилинишига алоҳида урғу берилди.
Шундан сўнг, ўқув йилининг дастлабки маънавий-маърифий тайёргарлик машғулоти “Дунё ва минтақадаги ҳарбий-сиёсий вазият ва унинг ривожланиш тенденцияси” мавзусида ўтказилди.
Машғулот давомида дунёда шиддатли геосиёсий қарама-қаршиликлар кузатилаётгани, мафкуравий хуружлар тобора авж олиб таҳдидларга айланаётган, айниқса ёш авлоднинг онги ва қалби учун кураш кучайган шароитда жамоат тартибини сақлаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини сўзсиз таъминлаш юзасидан назарий билимлар берилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech