Миллий гвардия Маънавият ва маърифат марказида Янги йил байрами муносабати билан ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг фарзандлари учун Шермат Ёрматов номидаги «Булбулча» болалар ансамбли томонидан саҳналаштирилган “Янги йил хазинаси” номли театрлаштирилган концерт дастури ташкил этилди. Унда болажонлар қорбобо ва қорқиз шунингдек, эртак қаҳрамонларининг образларини томоша қилишиб, мароқли ҳордиқ чиқаришди. Бундан ташқари қорбобо ва қорқиздан совғаларни қабул қилиб олишди.
Бўлишмоқ: