Миллий гвардия қўмондони ўринбосари раислигида тизимда 2024 йилда амалга оширилган ишлар ҳамда 2025 йил учун устувор вазифаларни белгилаш юзасидан йиғилиш ўтказилди

23.Янв.2025

Видео-конференц алоқа шаклида ўтказилган йиғилишда даставвал кун тартибидаги асосий масалалар юзасидан мутасадди раҳбарларнинг ҳисоботи тингланди.

Хусусан, Миллий гвардия бўлинмаларида амалга оширилган тарбиявий ва мафкуравий ишлар, ҳарбий интизом ҳолати, шунингдек, малакали кадрларни танлаш ва тайёрлаш ҳамда бўлинмаларни бутлаш юзасидан ҳисоботлар тингланиб, таклифлар ўрганилди.

Шунингдек, ҳарбий хизматчи ва ходимларни қайта тайёрлаш, малакасини ошириш борасидаги ишлар ҳам кўриб чиқилди ҳамда Болалар билан ишлаш бошқармаси томонидан ўтган 2024 йилда амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилинди.

Шу билан бирга, тизимда тиббиёт йўналишида амалга оширилиб келинаётган ислоҳотлар натижалари эътироф этилиб, келгусида бажарилиши лозим бўлган ишлар режалаштириб олинди.

Бундан ташқари, Маънавият ва маърифат маркази фаолити ҳамда ҳарбий хизматчи ва ходимларнинг оилалари билан ишлаш йўналишидаги ютуқ ва камчиликларга тўхталиниб, мутасаддиларга тегишли топшириқлар берилди.

Йиғилиш сўнгида, барча йўналишлар бўйича 2025 йилда амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар белгилаб олинди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech