Миллий гвардия Навоий вилояти бўйича бошқармаси, Навоий давлат университети ҳамда Мусиқа ва санъат мактаби билан ҳамкорликда "Ҳазрат Навоийни англаш – ўзлигимизни англаш" шиори остида "Алишер Навоий таваллудининг 584 йиллиги"га бағишланган тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда "Навоийхонлик кечаси" ташкил этилиб ҳарбий хизматчилар ва талаба ёшлар томонидан тайёрланган саҳна кўринишлари, ғазал ва рубоийлар ижро этилди. Даҳо шоир асарларининг мағзини чақиб, асл моҳияти ва аҳамиятини тушуниб борганимиз сари Навоийнинг кимлигию, ўзимизнинг кимлигимизни ҳар гал қайтадан кашф этаверамиз албатта. Шунингдек, тадбир давомида куйланган куй-қўшиқлар ва мумтоз рақслар йиғилганларга ўзгача кайфият баҳш этди. Бу каби тадбирлар вилоятимиз бўйлаб давом этмоқда.
Бўлишмоқ: