Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув маркази тингловчилари «Қўриқлаш» бошқармаси фаолияти билан танишишди

06.Окт.2024

Мамлакатимизда шахс, жамият ва давлатга тегишли объектларни, жисмоний ва юридик шахсларни мол-мулкларини ишончли қўриқлашни такомиллаштириш учун зарур шарт-шароитларни яратиш шунингдек, ӮЎзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида ходимларнинг касбий маҳоратлари оширилиб келинмоқда.

Хусусан, Миллий гвардия Қорақалпоғистон Республикаси минтақавий ўқув марказида ўқув режаси ва дастури асосида малака ошираётган ходимлар билан Қўриқлаш бошқармасида жойлашган Мониторинг марказида амалий машғулотлар ташкиллаштирилди.

Бундан ташқари тингловчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш, Ватанга садоқат ва ватанпарварлик туйғуларини янада ошириш мақсадида Нукус шаҳридаги I.V.Савицкий номидаги Давлат санъат музейига экскурция ташкил этилди. Ходимлар музейда жойлашган турли хил мавзудаги экспонатлар билан танишиб, халқимизнинг бой маданий тарихи ҳақида кўплаб маълумотларга эга бўлишди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech