Миллий гвардия таркибий бўлинмаларининг кадрлар органи ходимлари билан ўқув-йиғини ўтказилди

10.Фев.2025

Ўқув-йиғинда қонунчиликдаги ўзгаришлар, Миллий гвардия қўмондонининг ички идоравий ҳужжатларида белгиланган тартиб ва нормалар бўйича амалиётда юзага келаётган муаммоларни

муҳокама этиш билан бирга мазкур ҳужжатларга замонавий ахборот

технологияларини ҳисобга олган холда ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш

масаласи кўриб чиқилди.

Шунингдек, Марказий девонда юритилаётган кадрлар билан ишлаш ва уларни бошқариш автоматлаштирилган ахборот тизимини Миллий гвардия

бўлинмаларида ҳам татбиқ этиш бўйича амалий машғулотлар ўтказилди ҳамда улар зарурий техник қурилмалар билан таъминланди.

Таъкидлаш жоизки, Миллий гвардия тизимида кадрлар органи фаолияти тўлиқ рақамлаштирилди. Ушбу автоматлаштирилган ахборот тизими эса шахсий таркибни бошқариш ва ҳисоб ҳужжатларини тартибли юритилиши бўйича бир қанча қулайликлар яратади.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech