Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчиларининг ҳушёрлиги ва огоҳлигини янада ошириш ва мавжуд реал хавф-хатарлардан огоҳ этиш мақсадида ҳамкор ташкилотлар иштирокида семинар машғулоти ўтказилди

28.Ноя.2024

Миллий гвардия Тошкент минтақавий ўқув маркази шахсий таркиби ва тингловчиларининг ҳушёрлиги ва огоҳлигини янада ошириш, билим савиялари ва мавжуд реал хавф-хатарлардан огоҳ этиш ҳамда «Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни»муносабати билан Ички ишлар вазирлиги Тезкор-қидирув департаменти Терроризмга қарши курашиш хизмати масъул ходимлари иштирокида семинар машғулоти ўтказилди.

Машғулот давомида маърузачи томонидан, юртимиз тинчлиги ва осойишталигини таъминлаш ҳар бир шу юрт фарзандининг вазифаси бўлиб, бу борада ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ходимларининг зиммасидаги масъулияти янада юқори эканлиги, шу сабабли ҳар бир ходим хизмат ва хизматдан ташқари вақтда бўлишидан қатъий назар доимо сергак ҳаёт кечириши лозимлиги етказилиб, диний экстремистик ва террористик ташкилотлар ҳамда уларнинг аъзолари томонидан ўз бузғунчилик ҳаракатларини амалга оширишда фойдаланиб келаётган усул ва воситалари, интернет ижтимоий тармоғида олиб бораёган ғоявий интилишлари, бу каби ҳолатларга дуч келган тақдирда қандай ҳаракатларни амалга ошириш лозимлиги борасида зарурий маълумотлар етказилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech