Миллий гвардия Тошкент шаҳар Чавандозлар мактаби жамоаси поло мусобақаси ғолиби

15.Фев.2024

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардия Тошкент вилояти чавандозлар мактаби ёшлари ўртасида от спортининг поло тури бўйича Тошкент вилояти Миллий гвардия бошқарма бошлиғи кубоги мусобақаси бўлиб ўтди. Беллашув Нурафшон шаҳрида ташкил этилди. Дастлаб майдонда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси чавандозлар мактабининг ўғил болалар ҳамда қиз болалар жамоаси беллашди. 4 та жамоа иштирок этган мусобақанинг энг эьтиборли жиҳати шундаки, унда аёллар биринчи маротаба иштирок этдилар. Қизғин ва ҳаяжонга бой бўлган поло мусобақасида Миллий гвардия Тошкент шаҳар Чавандозлар мактаби жамоаси ғолибликни қўлга киритиб, Хива шаҳрига саёҳат учун йўлланмани қўлга киритишди. Қолган жамоалар ҳам махсус эсталик совғалари ва сертификат билан тақдирланишди. Мусобақа сўнгида Миллий гвардия маьнавият ва маьрифат маркази ансамбли хонандалари ижросида куй-қўшиклар куйланди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech