Миллий гвардия Тошкент шаҳри бўйича бошқармасига қарашли ҳарбий қисмда очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди. Унда Тошкент шаҳри Чилонзор тумани, Учтепа тумани ёшлари ва Юнусобод туманидаги 58-мактабнинг Ватанпарварликка ихтисослаштирилган синф ўқувчилари иштирок этишди.
Шунингдек, 650 дан зиёд ёшларга ҳарбий қисмдаги қурол-аслаҳа ва ҳарбий техникалар маълумотлар берилди ҳамда хизмат итларининг ҳаракатлари ва муддатли ҳарбий хизматчиларнинг қўл жанги бўйича кўргазмали чиқишлари намойиш этилди. Бу каби тадбирлар ёшлар орасида ватанпарварлик руҳини ошириш ва ҳарбий хизматга қизиқишини кучайтиришга хизмат қилади.
Бўлишмоқ: