Учтепа туманидаги ҳарбий қисм ҳарбийлари иштирокида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва уларнинг маънавий дунёқарашини кенгайтиришга қаратилган тадбир ташкил этилди. Учрашувда тумандаги уюшмаган ёшлар фаол иштирок этди.
170 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этиб, улар учун ҳарбий техникалар намойиши, маданий дастурлар намойиш этилди.
Ватанпарварликка бағишланган ушбу тадбир давомида ҳарбий хизматчилар ёшлар билан яқин мулоқотда бўлиб, уларга миллий қадриятлар, Ватан ҳимояси масъулияти ва ҳарбий хизматнинг аҳамияти ҳақида маълумотлар бердилар. Шунингдек, ёшлар ўртасида турли танловлар, жамоавий ўйинлар ва маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказилди.
Бўлишмоқ: