Миллий гвардия Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ва Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети Олмалиқ филиали “Энергетика ва машинасозлик” факультети билан ҳамкорлигида Қуролли Кучларимиз ташкил топганлигининг 33- йиллиги муносабати билан, 14 январь - Ватан ҳимоячилари куни олдидан “Янги Ўзбекистон армияси - мамлакат таянчи, халқимиз фахри!” шиори остида ватанпатварлик руҳида юқори савияда тадбир ташкил этилди.
Мазкур тадбирда Нурафшон шаҳар 13 ва 57- сонли умумтаълим мактабларининг ҳарбийлаштирилган синф ўқувчилари ватанпарварлик руҳидаги чиқишлари билан иштирок этишди. Кўргазма материаллар, ҳарбий техника ва кинологлар намойиши катта қизиқиш билан талаба-ёшларни диққат марказида бўлишди.
Бўлишмоқ: