Миллий гвардия Тошкент шаҳар инспектор-психологлари томонидан ўқувчи ёшларни таълимга қайтариш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда.

16.Окт.2024

Миллий гвардия Тошкент шаҳар инспектор-психологлари томонидан Миробод тумани, Мирзо Улуғбек, Олмазор туманларидаги ўқувчи ёшларни таълимга қайтариш бўйича манзилли ишлар олиб борилмоқда

Мақсад мактаб ўқувчилари орасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликни олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб этиш, гиёҳвандлик ва бошқа зарарли салбий иллатлардан йироқда бўлиш ҳақида болаларга маълумотлар беришдан иборат.

Шунингдек, мунтазам равишда дарс қолдираётган ўқувчиларнинг ота-оналари билан учрашувлар ўтказилди ҳамда мактаб ички тартиб қоидаларини бузган ўқувчилар огоҳлантирилди. Мулоқот жараёнида умумий ўрта таълим муассасаларида психологик муҳитни яхшилаш, вояга етмаганлар орасида қонун бузилишларига муросасиз муносабат ҳиссини шакллантириш, муаммоли ўқувчилар билан уларнинг яшаш жойларида ота-оналари иштирокида зарур тавсиялар берилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech