Миллий гвардия Жиззах минтақавий ўқув марказида навбатдаги битирув тадбири бўлиб ўтди. Ўқув йиғинини муваффақиятли тамомлаган 60 нафар тингловчиларга сертификатлар топширилди. Шунингдек ўзининг намунали ҳулқи, берилган топшириқларни сидқидилдан адо этиб сафдошлари орасида ўрнак бўлган бир гуруҳ тингловчиларга марказ бошлиғининг Фахрий ёрлиқ ва Ташаккурномалари тантанали тарзда топширилди. Тадбир меҳмони истеъфодаги подполковник Уразқулов Абдурашид Абдуғаффорович битирувчиларга ўзининг самимий тилакларини билдириб ўтди.
Бўлишмоқ: