Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ташкил топганлигининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” байрами арафасида Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси янги биноси очилиш маросими бўлиб ўтди.
Миллий гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси биноси очилиш маросимида Жиззах вилоят ҳоким ўринбосари, Республика Маънавят ва Маърифат маркази Жиззах вилоят раҳбари, Ҳарбий прокуратура, Фахрийлар кенгаши ва қатор ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Тадбирни Миллий Гвардия Жиззах вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи полковник Яхшиликов
Лочинбек Яхшиликович очиб берди. Ҳарбий хизматчилар иштирокида саҳналаштирилган ҳарбий чиқишлар, кўргазмалар намойиши бўлиб ўтди.
Тадбир давомида янги биноларга ташриф буюрилиб,амалга оширилган ишлар билан танишдилар. Тушлик вақтида ҳарбий қисм Ошхонасига ташриф буюрилиб, ҳарбий хизматчилар билан бирга меҳмонлар тушлик қилиб, яратилган шарт-шароитлар тоғрисида суҳбатлашдилар ва бу барчага манзур бўлди.
Бўлишмоқ: