Миллий тадқиқот ядро университетида “Янги Ўзбекистон армияси мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди

11.Янв.2025

Миллий гвардия Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларининг 33 йиллиги ҳамда 14 январь “Ватан ҳимоячилари куни” муносабати билан Қибрай туманида жойлашган Миллий тадқиқот ядро университетида “Миллий армиямиз – Янги Ўзбекистон армияси мамлакат таянчи, халқимиз фахри” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик тадбири ўтказилди. Тадбирда Миллий гвардия ҳамда Қўриқлаш бош бошқармаси фахрийлари, талабалар, Темурбеклар мактаби ўқувчилари, Қўриқлаш бошқармаси ходимлари иштирок этишди. Тадбир доирасида “ Уч авлод учрашуви”, камондан отиш бўйича маҳорат дарси, Темурбеклар мактаби ўқувчиларининг кўргазмали чиқишлари, ҳамда Миллий гвардия ҳарбий оркестри ва Қўриқлаш бош бошқармаси ансамбли хонандаларининг Ватанни тараннум этувчи куй-қўшиқлари ижро этилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech