Миллий гвардия Фарғона минтақавий ўқув марказида "Менинг танловим-обод Ватаним" шиори остида тадбир бўлиб ўтди

03.Окт.2024

Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Фарғона минтақавий ўқув марказида марказ шахсий таркиби ва тингловчилари учун Фарғона туманлараро маъмурий суди ҳамда Фарғона вилояти Адлия бошқармаси вакиллари иштирокида тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда Фарғона туманлараро маъмурий судининг раиси S.Qurbonov ва судьялар U.Omonov, U.Axmedov, N.Tojieva, Фарғона вилояти Адлия бошқармаси Ҳуқуқий ахборот шўбаси бошлиғи M.Toshmatovalar иштирок этишди.

Унда "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига сайлов ва референдум ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонуни мазмун-моҳияти ўрганилди. 

 "Суд бинолари, суд протсеслари ва улар иштирокчиларининг хавфсизлигини таъминлаш тўғрисидаги йўриқнома" ҳусусида давра суҳбати ҳам ташкил этилди.

Нажмите на кнопку ниже, чтобы прослушать текст Powered by GSpeech